Главная » Новости » Treatment for All - Саломатлик хамма учун !!!

Как часто вы вводите фактор?

Только при травме (44)
Только при сильной травме (35)
Профилактически раз в неделю (45)
Что такое фактор? (79)

Treatment for All - Саломатлик хамма учун !!!

5 ноября 2012

Ўзбекистон Гемофилия хамжамияти, беморларни,уларнинг оила аъзолари, дўстлари ва яқинларини, шунингдек шифокорлар ва бошқа тиббиёт ходимларини хамда барча жамоатчилик ташкилотларини хамкорликка чақиради. Бу хамкорликнинг мақсади: Гемофилия билан оғриганлар ўртасида ногиронликнинг олдини олиш, ногиронларни тиббий ижтимоий реабилитация қилиш,мехнат қобилиятини тиклаш,уларга ўрта, ўрта махсус ва олий таълим олишларида кўмаклашиш, касб ҳунар ўргатиш ва сўнгра ишга жойлаштириш масалаларини ҳал қилиш, жисмоний тарбия ва спорт ишларини ривожлантириш, Гемофилия касаллиги муаммоларини ҳал қилиш борасида илмий изланишлар ўтказиш ва ҳокозолардан иборат. 

Ушбу масалаларни ҳал қилиш чоғида бизда қуйидаги камчиликлар учрамоқда
• Ўз кучимизга ва имкониятимизга ишонмаслик
• Пассив ҳаракат қилиш.
• Бошқалар билан тез муомалага киришиб кета олмаслик
• Фақат ўз муаммоларимиз ҳақида ўйлаб ўзгаларни унутиш.
• Хаёт охиригача шундай давом этади деган нотўғри тушунча.
 
Оқибатда Гемофилия беморлари ўртасида 
• Яшаш давомийлигининг қисқариши.
• Мактаб,ўқиш,иш ва шу кабилардан четланиб қолиш
• Турли асоратларнинг ортиб бориши
• Касалхонага тез тез ётиш
• Ногиронлик ва ишсизлик сонининг ортиши
• Хаёт тарзининг тобора ёмонлашиб бориши.
• Оилавий зиддиятлар.
• ВИЧ инфекция,Гепатит В ва С хамда бошқалар билан зарарланишнинг ортиши каби орқага қайтмас муаммолар кўпайиб бормоқда.
 
Агар биз Ўзбекистон Гемофилия беморлари хамкорлигини,хамжиҳатлигини ташкил қила олсак:
• Соғлиқни оз муддатларда тиклаш имконияти.
• Бўғимлардаги ва бошқа аъзолардаги асоратларнинг камайиши.
• Ногиронлик ва ишсизликка барҳам бериш.
• Оила ва жамиятда ижтимоий мавқенинг кўтарилиб бориши.
• Хаёт давомийлиги ортиб узок умр кўриш имконияти ва хоказоларга эришамиз.
 
Шундай экан келинг ушбу хайрли ишда ўзимизнинг ҳиссамизни қўшайлик.
 
”Гемофилия беморлари ҳеч кимдан кам эмас ва кам булмайди хам”

Нет комментариев. Ваш будет первым!