Главная » Законы » ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВЛАТ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДА

Как часто вы вводите фактор?

Только при травме (44)
Только при сильной травме (35)
Профилактически раз в неделю (44)
Что такое фактор? (79)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВЛАТ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДА

2 октября 2012

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВЛАТ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДА

Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қариганда, меҳнат қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотганда, боқувчисиз қолганда ижтимоий таъминланишдан иборат конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, давлат пенсияларининг ягона тизимини, уларни тайинлаш, ҳисоблаб чиқариш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Фуқароларнинг давлат пенсия таъминотига тааллуқли ҳуқуқлари
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда давлат томонидан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Республика ҳудудидан ташқарида яшаб турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларини пенсия билан таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.
(1-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 4-модда)
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар.
(1-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 4-модда)
Иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари ушбу Қонунга биноан давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Уларнинг ижтимоий таъминланиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб қўяди.
2-модда. Давлат пенсияларининг турлари
Ушбу Қонун билан давлат пенсияларининг қуйидаги турлари белгиланади:
ёшга доир пенсия;
ногиронлик пенсияси;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси.
3-модда. Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш
Фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкин.
4-модда. Пенсияни танлаш ҳуқуқи
Давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.
5-модда. Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти
Ҳарбий хизматчиларни, шунингдек ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларни ҳамда уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш шартлари, нормалари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Уларга ушбу Қонунда назарда тутилган асосларда пенсиялар олиш ҳуқуқи ҳам берилади. Бунда ҳарбий хизматчилар, шунингдек ички ишлар органлари бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар пул таъминотининг барча турлари фуқаро шахсларнинг иш ҳақи сингари бир хилда ҳисобга олинади.
6-модда. Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролар давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 4-модда)
II БОБ. ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯЛАР
7-модда. Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи
Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
8-модда. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсия
Пенсия тайинлаш учун (7-модда) етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар ушбу Қонун 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида 5 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда (29-модда) тайинланади.
(8-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
9-модда. Имтиёзли шартлардаги пенсиялар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатларга мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар, чунончи:
Ёшидан қатъи назар пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1-сонли рўйхати;
Умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 2-сонли рўйхати;
Умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, вазифалар ва кўрсаткичларнинг 3-сонли рўйхати.
Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига уруш ногиронлари, болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари, лилипутлар ва паканалар ҳам эга.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
10-модда. Ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи
Ёшидан қатъи назар, қуйидагилар имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:
а) кон саноатидаги етакчи касб эгалари бўлган ходимлар — башарти, улар ана шу ишларда камида 20 йил ишлаган бўлсалар (1-сонли рўйхат, I қисм);
б) бевосита ерости ва очиқ кон ишларида (шу жумладан, кон-қутқарув қисмларининг шахсий таркиби) кўмир, маъданлар ва бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олишда, шахталар ва конлар қурилишида тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар — башарти, улар ана шу ишларда камида 25 йил ишлаган бўлсалар (1-сонли рўйхат, II қисм);
в) учувчилар ва учувчи-синовчилар таркибига кирувчи ходимлар, улар хизмат қилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг идоравий бўйсунувидан қатъи назар, белгиланган хизмат муддатини ана шу лавозимларда эркаклар камида 25 йил ва аёллар камида 20 йил адо этганлари тақдирда (1-сонли рўйхат, III қисм).
Юқорида қайд этиб ўтилган ходимлар саломатлигига (касаллигига) кўра учиш ишларидан бўшатилган тақдирда, белгиланган хизмат муддатини — эркаклар камида 20 йил ва аёллар камида 15 йил адо этган бўлсалар;
г) театрлар ва бошқа театр-томоша корхоналари артистларининг айрим тоифалари:
ижодий иш стажи камида 20 йил бўлганда (1-сонли рўйхат, IV қисм);
ижодий иш стажи камида 25 йил бўлганда (1-сонли рўйхат, V қисм);
ижодий иш стажи камида 30 йил бўлганда (1-сонли рўйхат,VI қисм);
д) спортчиларнинг айрим тоифалари — иш стажи камида 20 йил бўлганда (1-сонли рўйхат, VII қисм).
11-модда. Умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи
Охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:
а) ерости ишларида, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар (2-сонли рўйхат, I қисм):
эркаклар — иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда;
аёллар — иш стажи камида 15 йил бўлиб, бундан камида 7 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда.
Ер ости ишларидаги меҳнат стажи эркакларда 10 йилдан кам ва аёлларда 7 йилу 6 ойдан кам бўлган ҳолларда ходимларга бу ишлардаги ҳар бир тўлиқ йил учун ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши 1 йилга қисқартирилади.
Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда — эркаклар камида 5 йил, аёллар камида 3 йил 9 ой — ишлаган ходимларга пенсия ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши шундай ишда банд бўлинган ҳар бир тўлиқ йил учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади;
б) цирклар ва концерт ташкилотлари артистларининг айрим тоифалари ижодий ишдаги стажи камида 20 йил бўлган тақдирда (2-сонли рўйхат, II қисм).
12-модда. Умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи
Охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:
а) уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
б) меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар (3-сонли рўйхат, I қисм):
эркаклар — иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда;
аёллар — иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда.
Меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда — эркаклар камида 6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил — ишлаган ходимларга пенсия ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши эркакларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йили учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади;
(12-модданинг «в» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
(12-модданинг «г» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
(12-модданинг «д» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
(12-модданинг «е» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
(12-модданинг «ж» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
з) болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда. Башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади;
(12-модданинг «з» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
(12-модданинг «и» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
к) ногирон болалар учун ихтисослашган таълим муассасалари, «Меҳрибонлик» уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбия колониялари ўқитувчилари — махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда (3-сонли рўйхат, VII қисм);
(12-модданинг «к» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
л) ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари — махсус иш стажи қишлоқ жойда камида 25 йил ва шаҳарларда камида 30 йил бўлган тақдирда (3-сонли рўйхат, VIII қисм);
(12-модданинг «л» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
м) меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг қариялар, ногиронлар ва ёлғиз фуқароларга хизмат кўрсатишда бевосита банд бўлган ходимлари (3-сонли рўйхат, IX қисм):
(12-модда «м» бандининг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
эркаклар — махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — махсус иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда.
121-модда. Умумий белгиланган ёшни бир йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқи
Ушбу Қонун 37-моддасининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
(Қонун Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелдаги 760-I-сон Қонунига мувофиқ 121-модда билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 112-модда)
13-модда. Лилипутлар ва паканаларга пенсиялар
Ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 15 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига гипофизар миттилик касалига чалинганлар (лилипутлар) ва гавда тузилишида мутаносиблик бузилган паканалар:
эркаклар — иш стажи камида 20 йил бўлганда;
аёллар — иш стажи камида 15 йил бўлганда эга бўладилар.
14-модда. Ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин тайинлаш
Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
(14-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
III БОБ. НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯЛАРИ
15-модда. Пенсияларни тайинлаш шартлари
Ногиронлик пенсиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади.
(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
16-модда. Ногиронлик гуруҳлари
Соғлиғини ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига қараб, ногиронликнинг уч гуруҳи аниқланади.
Ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган улар тўғрисидаги Низом асосида ишловчи тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан аниқланади.
17-модда. Пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи
Меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиялари иш стажидан қатъи назар, тайинланади.
Умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган пайтга қадар қуйидагича иш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади:
Ёш‎ Иш стажи‎
23 ёшга қадар 2‎
23 ёшдан 26 ёшга қадар‎ 3‎
26 ёшдан 31 ёшга қадар‎ 5‎
31 ёшдан 36 ёшга қадар‎ 7‎
36 ёшдан 41 ёшга қадар‎ 9‎
41 ёшдан 46 ёшга қадар‎ 11‎
46 ёшдан 51 ёшга қадар‎ 14‎
51 ёшдан 56 ёшга қадар‎ 17‎
56 ёш ва ундан ошганда‎ 20‎
20 ёшга тўлгунга қадар умумий касаллик туфайли иш даврида ёки ишлаш тўхтатилганидан кейин ногирон бўлиб қолган шахсларга пенсиялар иш стажидан қатъи назар тайинланади.
Меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиясидан умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиясига ўтказилганда зарур стаж ногиронлик дастлаб белгиланган вақтдаги ёшга қараб аниқланади.
18-модда. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсия
Пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган (17-модда) умумий касаллик оқибатидаги I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсияси бор стажга мутаносиб миқдорда (29-модда) тайинланади.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
IV БОБ. БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК ПЕНСИЯЛАРИ
19-модда. Пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзолари
Вафот этган боқувчининг қарамоғида (20-модда) бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда фарзандларга ва ушбу модданинг «в» бандида кўрсатиб ўтилган шахсларга пенсия улар боқувчининг қарамоғида турган-турмаганидан қатъи назар тайинланади.
Марҳумнинг қарамоғида турмаган ота-онаси ва эри (хотини) ҳам, кейинчалик кун кечириш учун зарур маблағ манбаидан маҳрум бўлиб қолсалар, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Қуйидагилар оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари ҳисобланадилар:
а) болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар 16 ёшга тўлмаган бўлса ёки 16 ёшдан катта бўлса ҳам 16 ёшга тўлмасдан ногирон бўлиб қолган бўлсалар. Бунда ака-укалар, опа-сингиллар ва набираларнинг меҳнатга қобилиятли ота-онаси бўлмаса;
б) ота, она, ўгай ота, ўгай она, хотин, эр, башарти, улар 7-моддада назарда тутилган пенсия ёшига тўлган ёки ногирон бўлсалар;
в) ёшидан ва меҳнат қобилиятидан қатъи назар, ота ва онадан бири ёки эр (хотин) ёхуд бува, буви, ака-ука ёки опа-сингил, агар у вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш билан машғул бўлса ва ишламаса;
г) бува ва буви — агар қонунга мувофиқ уларни боқиши шарт бўлган кишилар бўлмаса.
Ўқувчилар 18 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаган фарзандлар, улар фарзандликка олинганларида ҳам бу ҳуқуқни сақлаб қоладилар.
Ўгай ўғил ва ўгай қиз, агар улар ота-оналаридан алимент олмаган бўлсалар, ҳақиқий фарзандлар сингари пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ўгай ота ва ўгай она, агар вафот этган ўгай ўғилни (қизни) 18 ёшга тўлгунга қадар камида 5 йил тарбиялаган ёки боққан бўлсалар, ҳақиқий ота ва она сингари пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ушбу Қонуннинг вафот этганлар оилаларига тааллуқли ҳамма қоидалари бедарак йўқолганларнинг оилаларига ҳам, агар боқувчининг бедарак йўқолганлиги белгиланган тартибда тасдиқланган бўлса, тегишли равишда жорий қилинади.
20-модда. Қарамоқда деб ҳисобланувчи оила аъзолари
Ушбу Қонуннинг 19-моддасида кўрсатиб ўтилган оила аъзолари, агар улар марҳумнинг тўлиқ боқувида бўлган ёки ундан ёрдам олиб турган бўлсалар, бу ёрдам улар учун доимий ва асосий кун кечириш маблағининг манбаи ҳисобланган бўлса, марҳумнинг қарамоғида турган деб ҳисобланадилар.
Марҳумнинг бирон турдаги пенсия олаётган оила аъзолари, агар марҳумнинг ёрдами улар учун доимий ва асосий кун кечириш маблағининг манбаи ҳисобланган бўлса — боқувчисини йўқотганлик пенсиясига ўтиш ҳуқуқига эгадирлар.
21-модда. Боқувчининг пенсия олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи
Меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллигига чалинганлик оқибатида вафот этган боқувчининг оиласига, шунингдек марҳум пенсионернинг оиласига пенсия боқувчининг иш стажидан қатъи назар тайинланади.
Башарти, боқувчи вафот этган кунга қадар унга ногиронлик пенсияси тайинланиши учун зарур иш стажига эга бўлган (17-модда) бўлса, умумий касаллик ёки иш билан боғлиқ бўлмаган майибланиш оқибатида вафот этган боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади.
Бошқа мамлакатлардан кўчиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг оилаларига, башарти, боқувчи Ўзбекистон Республикасида ишламаган бўлса, пенсиялар қуйидаги ҳолларда тайинланади:
а) бошқа мамлакатларда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олган оилаларга — боқувчисининг иш стажидан қатъи назар;
б) пенсия олмаган оилаларга — башарти, боқувчи ишлаш тўхтатилган кунга қадар тегишли стажга эга бўлган (17-модда) бўлса, меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллигига чалинганлик оқибатида вафот этган тақдирда эса — боқувчининг иш стажидан қатъи назар.
22-модда. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсия
Умумий касаллик оқибатида вафот этган ҳамда ногиронлик пенсиясини тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган (17-модда) боқувчисини йўқотган оила аъзоларига пенсия боқувчининг бор стажига мутаносиб равишдаги миқдорда (29-модда) тайинланади.
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
23-модда. Янги никоҳдан ўтилганида пенсияни сақлаб қолиш
Эр (хотин)нинг вафот этганлиги сабабли тайинланган пенсия пенсионер янги никоҳдан ўтганида ҳам сақланиб қолади.
24-модда. Боқувчининг оила аъзоларига пенсиядан улуш ажратиб бериш
Оиланинг пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган барча аъзоларига битта умумий пенсия тайинланади.
Оила аъзосининг талаби билан унинг пенсиядаги улуши ажратилиб, алоҳида тўланади.
Пенсиядан улуш ажратиб бериш пенсияни бўлиш тўғрисида ариза тушган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.
V БОБ. ПЕНСИЯЛАРНИ ВА ИШ ҲАҚИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
25-модда. Пенсия миқдори
Пенсия миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб, қуйидагилардан таркиб топади:
пенсиянинг таянч миқдоридан;
иш стажи учун пенсиянинг оширилишидан;
пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан.
26-модда. Пенсияларнинг таянч миқдорлари
Ушбу Қонун билан пенсияларнинг қуйидаги таянч миқдорлари белгиланади:
а) ёшга доир пенсия учун — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун (31 ва 33-моддалар) олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин расмий белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 фоизи миқдорида;
(26-модданинг «а» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
б) I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 фоизи миқдорида;
(26-модданинг «в» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
г) оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг камида 50 фоизи миқдорида;
д) ота-онасидан жудо бўлган (чин етим) болаларга ёки вафот этган ёлғиз онанинг болаларига, ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 фоизи миқдорида.
27-модда. Иш стажи учун пенсияларнинг оширилиши
Пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун (37—40-моддалар) пенсияларнинг таянч миқдорлари (26-модда) қуйидагича оширилади:
(27-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
а) ёшга доир пенсиялар — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун (31 ва 33-моддалар) олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;
б) I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;
(27-модда биринчи қисмининг «в» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
г) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун — боқувчининг ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида оширилади.
Отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробари миқдори доирасида амалга оширилади.
(27-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 4-модда)
(27-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги 364-II-сон Қонуни билан чиқариб ташланган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 74-модда)
28-модда. Пенсияларга устама ҳақлар
Ушбу Қонуннинг 26, 27 ва 29-моддаларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:
а) I гуруҳ уруш ногиронларига — энг кам ойлик иш ҳақининг 150 фоизи;
б) II гуруҳ уруш ногиронларига — энг кам ойлик иш ҳақининг 125 фоизи;
(28-модданинг «в» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
г) кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронларига — энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи;
д) I гуруҳ ногиронларига — энг кам ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;
е) II гуруҳ ёлғиз ногиронларига — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи;
ж) уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи;
з) Улуғ Ватан уруши йилларида мамлакат ичкарисида ишлаган ва ҳарбий мажбуриятни бажарган шахсларга — энг кам ойлик иш ҳақининг — 30 фоизи;
и) вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) — энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи.
(28-модданинг «и» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 20 май ЎРҚ-247-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 149-модда)
к) Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга — хизматларига қараб — энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан 150 фоизигача.
л) ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;
м) театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларига, Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган рўйхатга кўра — энг кам ойлик иш ҳақининг — 50 фоизи.
(28-модда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонунига мувофиқ «л» ва «м» бандлар билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
29-модда. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияни ҳисоблаб чиқариш
Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар (8, 18 ва 22-моддалар) бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.
Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар:
ёшга доир пенсиялар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;
I гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан;
II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсиялари учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;
(29-модданинг модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;
ҳам отаси, ҳам онасидан жудо бўлган (чин етим) ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
30-модда. Устама ҳақларни ҳисоблаб чиқариш шартлари
Устама ҳақлар тайинланаётган пенсиянинг туридан қатъи назар қўшиб ҳисобланади.
Пенсия сўраб мурожаат этган кишига 28-модданинг «а» ёки «б» бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир пайтда шу модданинг «к» бандида кўрсатилган устама ҳақ қўшиб ҳисобланиши мумкин.
(30-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
Пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича 28-модданинг «г», «д» ёки «е» бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир пайтда шу модданинг «ж» ёки «з» бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан бири, шунингдек «к» бандида кўрсатилган устама ҳақ қўшиб ҳисобланиши мумкин.
31-модда. Ўртача ойлик иш ҳақини аниқлашнинг умумий тартиби
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади.
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи ўтган йиллардаги иш ҳақларини пенсия тайинланадиган кундаги иш ҳақи даражасига келтириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қайта ҳисобланади.
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган олтмиш календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади. Бунда пенсия сўраб мурожаат этган кишининг хоҳишига кўра, ишга қабул қилиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш муносабати билан иш кунлари сони тўлиқ бўлмаган ойлар тўлиқ ишланган календарь ойлар сифатида ҳисобга олинади.
Пенсия сўраб мурожаат этган киши беш йилдан кам ишлаган ҳолларда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи ишланган календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини шу ойлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
Мавсумий ишларда банд бўлган ходимларга пенсиялар тайинлашда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи исталган кетма-кет беш мавсумдаги қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади.
Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан оз бўлган ёки иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар умуман мавжуд бўлмаган ҳолларда пенсия энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
(31-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 4-модда)
32-модда. Пенсияларни ҳисоблаб чиқаришда эътиборга олинадиган иш ҳақи турлари
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади.
Давлат томонидан ижтимоий суғурталанмайдиган шахсларга пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ўхшаш пул таъминотининг барча турлари қўшилади.
Ўқиш даврида тўланган стипендия пенсия сўраб мурожаат этган кишининг хоҳишига кўра иш ҳақига тенглаштирилади.
Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимларнинг (деҳқон хўжаликларининг аъзолари, айрим фуқароларнинг юмушларини бажарувчи шахслар ва бошқаларнинг) пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Иш ҳақининг натурал қисми Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси учун ҳисобланган суғурта бадалларининг миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
(32-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 4-модда)
33-модда. Иш ҳақига минтақавий коэффициентлар белгиланган ҳудудларда яшовчи шахсларнинг иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш
Ишловчиларнинг иш ҳақига минтақавий коэффициент белгиланган ҳудудларда яшовчи шахслар ва оилаларга пенсия тайинлашда минтақавий коэффициент эътиборга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амалдаги иш ҳақи ҳисобга олинади.
34-модда. Пенсионерларнинг оилаларига пенсияларни ҳисоблаб чиқариш
Пенсионерларнинг оилаларига боқувчисини йўқотганлик пенсиялари пенсионернинг (боқувчининг) ўз пенсияси қайси иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилган бўлса, ўша иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
35-модда. Бошқа давлатлардан кўчиб келган фуқароларга пенсиялар ҳисоблаб чиқариш
Бошқа давлатлардан кўчиб келган, Ўзбекистон Республикасида ишламаган фуқароларга пенсиялар Ўзбекистондаги тегишли касб ҳамда малакадаги ходимларнинг пенсия тайинланаётган вақтдаги ўртача ойлик иш ҳақига асосланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Башарти, бундай касб ҳамда малакалар республикада бўлмаса, ўртача ойлик иш ҳақини аниқлаш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб беради.
36-модда. Чет элда ишланган давр учун иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш
Чет элда ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
(36-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 4-модда)
VI БОБ. ИШ СТАЖИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ
37-модда. Иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари
Қуйидагилар иш стажига қўшиб ҳисобланади:
а) фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса.
1965 йилдан кейинги давр учун жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳисоблаб чиқаришда, агар жамоа хўжалиги аъзоси узрсиз сабабларга кўра жамоа хўжалигида белгиланган меҳнатда иштирок этиш минимумини бажармаган бўлса, ишланган вақтнинг амалда давом этган даври ҳисобга олинади.
Ижодий фаолият билан машғул ходимларнинг иш стажини, башарти улар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлсалар, ижодий уюшмаларнинг бошқарувлари ана шу муаллифнинг асари эълон қилинган ёки биринчи марта жамоат олдида ижро ёки намойиш этилган кундан эътиборан белгилайдилар;
(37-модда биринчи қисмининг «а» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
б) ҳарбий хизмат ва партизан отрядлари ҳамда қўшилмаларида бўлиш, давлат хавфсизлиги органларида ва ички ишлар органларида хизмат қилиш;
в) идоравий бўйсунувидан қатъи назар, ҳарбийлаштирилган соқчиликдаги, махсус алоқа органлари ва тоғ-кон-қутқарув қисмларидаги хизмат;
г) якка тартибдаги меҳнат фаолияти, шу жумладан якка (гуруҳли) ижара шароитидаги ёки шахсий ёрдамчи, деҳқон (фермер) хўжалигидаги фаолият — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;
(37-модда биринчи қисмининг «г» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
д) I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт;
е) олий таълим муассасаларида, аспирантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш;
(37-модда биринчи қисмининг «е» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
ж) бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил;
(37-модда биринчи қисмининг «ж» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
з) офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг, прапоршчикларнинг, мичманларнинг ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларининг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан яшаган вақт, лекин 10 йилдан ошмаган давр;
(37-модда биринчи қисмининг «и» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
(37-модда биринчи қисмининг «к» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
«е» — «з» бандларда назарда тутилган даврлар ушбу модданинг «а» — «г» бандларида кўрсатиб ўтилган умумий стаж камида 5 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.
(37-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
Ногирон бўлиб қолган шахслар стажига «е» — «з» бандларда назарда тутилган даврлар ушбу модданинг «а» — «г» бандларидакўрсатиб ўтилган стаж муддатидан қатъи назар қўшилади.
(37-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлигида бўлинган вақт ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланаётганида стажга қўшиб ҳисобланади.
Ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.
Ота-онасидан жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқариш ҳам ота, ҳам онанинг умумий иш стажига қараб, ушбу Қонуннинг 27-моддаси «г» бандида кўрсатиб ўтилган миқдорларда амалга оширилади.
38-модда. Иш стажига имтиёзли тарзда қўшиб ҳисобланадиган фаолият даврлари
Стажга қуйидагилар имтиёзли тарзда қўшиб ҳисобланади:
а) ҳаракатдаги армия таркибига кирувчи ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасалардаги, жанговар ҳаракатлар даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларидаги хизмат ва эркин ёлланганлар таркибидаги иш, байналмилал бурчни бажаришда жанговар ҳаракатларда иштирок этиш — уч ҳисса баробарида;
б) Улуғ Ватан уруши йилларида (1941 йил 22 июндан 1945 йил 9 майга қадар) мамлакат ичкарисида ишлаш, шу жумладан ҳарбий қисмлардаги эркин ёлланганлар таркибидаги иш ва ушбу модданинг «а» бандида назарда тутилган хизматдан ташқари ҳарбий хизмат — икки ҳисса баробарида;
в) ушбу Қонун 10-моддасининг «а» ва «б» бандларига ҳамда 11-моддасининг «а» бандига мувофиқ имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган — эркакларда 10 йилдан ортиқ ва аёлларда 7 йилу 6 ойдан ортиқ ишланган ҳар бир тўлиқ йил икки ҳисса баробарида;
г) моховхоналарда, вабога қарши муассасаларда, иммунодефицит вируси билан касалланган шахслар даволанадиган юқумли касалликлар муассасаларида ишлаш — икки ҳисса баробарида;
д) патологоанатомия муассасалари ва суд-тиббий экспертиза муассасаларининг тиббий ходимларидан айрим тоифаларининг иши — бир ярим ҳисса баробарида;
е) асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тортилган, асоссиз равишда қатағон қилинган ва кейинчалик оқланган фуқароларнинг қамоқда бўлиш ва ҳибсда сақлаш жойларида турган вақти — бир ярим ҳисса баробарида.
39-модда. Айрим тоифадаги фуқаролар стажини ҳисоблаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари
Саноатнинг мавсумий тармоқларига оид корхоналар ва ташкилотларда банд бўлган ходимларнинг тўлиқ мавсум мобайнидаги иши бир йил ишлаган деб, тўлиқ мавсум давомида ишламаган бўлса, ҳақиқий ишлаган даври ҳисобга олинади.
Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ерости ишлари стажини ҳисоблаб чиқишда (10-модданинг «а» — «б» бандлари ва 11-модданинг «а» банди) ана шу ишда орттирилган меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида ногиронликда бўлган вақти ушбу Қонун 38-моддасининг «в» бандида белгиланган қоидалар қўлланмасдан кўрсатиб ўтилган стажга қўшилади.
40-модда. Чет элда ишлаш вақтини стажга қўшиш шартлари
Чет элда ишланган даврлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадаллари тўланган тақдирда, меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.
(40-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 4-модда)
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ёлланма (битим) асосда чет элда ишлаганлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган органлар меҳнат дафтарчасига киритган қайдномаларга қараб аниқланади.
Чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет элдаги иши Ўзбекистон Республикасида ишланганига тўғри келадиган стажнинг 1/3 ҳиссасидан ошмаган миқдорда, стажга қўшилади.
(40-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 4-модда)
41-модда. Имтиёзли шартларда пенсия тайинлашда иш стажини ўзаро ҳисобга олиш хусусиятлари
Имтиёзли шартларда пенсия тайинлашда, башарти, ҳисобга ўтадиган ишлар айни шундай ёки анча имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берган тақдирда, 1, 2 ва 3-сонли рўйхатларда назарда тутилган иш даврлари ўзаро ҳисобга олинади.
42-модда. Иш стажини тасдиқлаш тартиби
Меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Меҳнат дафтарчаси ёки унда тегишли ёзувлар бўлмаган тақдирда иш стажини тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
VII БОБ. ПЕНСИЯЛАР ТАЙИНЛАШ
43-модда. Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш тартиби
Ходимларга ва уларнинг оила аъзоларига (боқувчисини йўқотган тақдирда) пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза охирги иш жойидаги корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти орқали берилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари), бошқа кооперативларнинг аъзоларига ва уларнинг оила аъзоларига пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза кооператив бошқаруви орқали берилади.
(43-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
Маъмурият (бошқарув) ариза тушган кундан эътиборан 10 кунлик муддат ичида стаж ва иш ҳақи тўғрисидаги зарур ҳужжатларни расмийлаштиради ҳамда уларни берилган ариза ва ўз тақдимномаси билан бирга аризачи истиқомат қиладиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига юборади. Башарти, пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган ходимга пенсия тайинлашга тавсия этиш рад қилинса, унга рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма хабар қилинади.
(43-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган шахс маъмуриятнинг (бошқарувнинг) пенсия тайинлашга тавсия этишни рад этган қарорига рози бўлмаган ҳолларда, у пенсия тайинланишини сўраб бевосита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ариза бериши мумкин.
(43-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
Деҳқон хўжаликлари аъзоларига, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга, бошқа фуқароларга ва уларнинг оила аъзоларига пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза бевосита аризачининг истиқомат жойидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига берилади.
(43-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари пенсиялар тайинлаш масалалари юзасидан тушунтириш ва маълумотлар беришлари, шунингдек аризачига зарур ҳужжатларни олишида кўмаклашишлари шарт.
(43-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари корхоналар, ташкилотлар ва айрим шахслардан тегишли ҳужжатларни талаб қилиш, зарур ҳолларда эса, уларнинг берилиши асослилигини текшириш ҳуқуқига эгадирлар.
(43-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
Корхоналар ва ташкилотлар пенсия учун (пенсия қайта ҳисобланиши учун) ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ишончсиз маълумотлари бўлган ҳужжатларни тақдим этиш оқибатида пенсионерга етказилган зарар учун унинг олдида қонун ҳужжатларида белгиланганидек жавобгар бўладилар.
Корхона ёки пенсионер томонидан маълумотлари ишончсиз ҳужжатлар тақдим этилганлиги оқибатида давлатга зарар етказилган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига қопланади. Бунда корхона томонидан етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимидан тегишли хабарнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида, пенсионер томонидан етказилган зарарнинг ўрни эса ушбу Қонуннинг 65-моддасида назарда тутилган тартибда қопланади
(43-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
44-модда. Пенсия тайинловчи органлар
Пенсияларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари тайинлайди.
(44-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
45-модда. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатларни қараб чиқиш муддатлари
Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатлар улар тушган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмасдан қараб чиқилади.
Пенсия тайинлаш рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими тегишли қарор чиқарилганидан кейин беш кун ичида корхона, ташкилот ёки аризачига пенсия тайинлаш рад этилгани ҳақида рад этиш сабаблари ва шикоят бериш тартиби кўрсатилган хабарномани беради ёки жўнатади ҳамда айни чоғда барча ҳужжатларни қайтаради.
(45-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
46-модда. Пенсия учун мурожаат этилган кун
Тақдимнома ёки ариза барча зарур ҳужжатлар билан қабул қилиб олинган кун пенсия учун мурожаат этилган кун деб ҳисобланади.
Тақдимномага ёки аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими корхона, ташкилот маъмуриятига ёки аризачига қўшимча равишда қайси ҳужжатлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади. Башарти, улар қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши зарурлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан уч ой ичида тақдим этилса, унда пенсия тайинланиши тўғрисидаги тақдимнома ёки ариза қабул қилинган кун пенсия тайинланиши учун мурожаат этилган кун деб ҳисобланади.
(46-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
47-модда. Пенсиялар тайинлаш муддатлари
Пенсиялар:
а) ёшга доир пенсия — агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб уч ой ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия умрбод тайинланади;
б) ногиронлик пенсияси — агар ногиронлик белгиланган кундан бошлаб уч ой ичида пенсия сўраб мурожаат этилган бўлса, ТМЭК ногиронликни белгилаган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия бутун ногиронлик даври учун тайинланади. 60 ёшдан ошган эркак ва 55 ёшдан ошган аёл ногиронларга — ногиронлик пенсиялари умрбод тайинланади. Ана шу ногиронларни қайта тиббий кўрикдан ўтказиш фақат уларнинг аризасига биноан амалга оширилади;
в) боқувчисини йўқотганлик пенсияси — пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб, лекин пенсия тайинланиши учун мурожаат этишдан олдинги 6 ойдан ошмаган муддатдан эътиборан тайинланади. Пенсия ушбу Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ марҳумнинг оила аъзоси меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланган бутун давр учун, оиланинг: эркаклар — 60 ёшга, аёллар — 55 ёшга тўлган аъзолари учун эса — умрбод тайинланади.
Бошқа барча ҳолларда пенсия мурожаат этилган кундан эътиборан тайинланади.
Бир пенсиядан бошқасига ўтказиш пенсионер тегишли ариза ва барча зарур ҳужжатлар билан мурожаат этган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан эътиборан амалга оширилади.
48-модда. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш
Пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят туман (шаҳар) судига берилиши мумкин.
VIII БОБ. ПЕНСИЯЛАРНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ
49-модда. Пенсияларни қайта ҳисоблаш шартлари
Пенсияларни қайта ҳисоблаш:
пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда;
ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;
энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари ўзгарган тақдирда;
(49-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонунибилан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
даромадлар индексация қилинган тақдирда амалга оширилади.
Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун ана шундай ҳуқуқ пайдо бўлганидан кейин исталган вақтда мурожаат этишлари мумкин.
(50-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
51-модда. Тайинланган пенсияни қайта ҳисоблаш муддатлари
Пенсияни ошириш ҳуқуқи пайдо бўлганида тайинланган пенсияни қайта ҳисоблаш пенсионер пенсияни қайта ҳисоблаш учун мурожаат этган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.
Пенсия миқдорини камайтиришга сабаб бўладиган ҳолатлар вужудга келган тақдирда қайта ҳисоблаш ана шу ҳолатлар пайдо бўлган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.
IХ БОБ. ПЕНСИЯЛАР ТЎЛАШ
52-модда. Ишламайдиган пенсионерларга пенсияларни тўлаш
Ишламайдиган пенсионерларга пенсияларни улар истиқомат қилиб турган жойдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари тўлайди.
(52-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
53-модда. Ишлаб турган пенсионерларга пенсияларни тўлаш
Ишлаб турган пенсионерларга пенсиялар уларнинг иш жойида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.
(53-модда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
54-модда. Меҳнат қобилияти тикланганда пенсияларни тўлаш муддати
Қайта кўрикдан ўтказилган шахс меҳнатга қобилиятли деб тан олинган тақдирда пенсия уни меҳнатга қобилиятли деб топилган ойнинг охиригача, лекин ногиронлик белгилаб қўйилган кунгача бўлган муддатга тўланади.
55-модда. Ногиронлик даврида танаффуслар бўлганда пенсия тўлашни қайта давом эттириш шартлари
Агар ногирон узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда қайта кўрикдан ўтиш учун ТМЭКга бормаган бўлса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб қўйилади, уни яна ногирон деб тан олинган тақдирда тўхтатиб қўйилган кундан, лекин кўпи билан ўтган бир ойдан бошлаб пенсия тўлаш давом эттирилади.
Узрли сабабга кўра қайта кўрикдан ўтиш муддати ўтказиб юборилганда, агар ТМЭК уни ана шу даврда ногирон бўлган деб топса, пенсия тўлаш тўлов тўхтатиб қўйилган кундан бошлаб то қайта кўрикдан ўтиш кунигача, лекин кўпи билан ўтган уч йил учун давом эттирилади. Бунда ногирон қайта кўрикдан ўтказиш чоғида ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқори ёки паст гуруҳга) ўтказилган бўлса, пенсия кўрсатиб ўтилган вақт учун аввалги гуруҳ бўйича тўланади.
Умумий касаллик оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронга меҳнат қобилияти тикланганлиги сабабли пенсия тўлаш тўхтатилган ёки узрсиз сабабларга кўра қайта кўрикдан ўтишга келмаганлиги оқибатида тўхтатиб қўйилган бўлса, уни яна ногирон деб тан олинган тақдирда, агар пенсияни тўлаш тўхтатилганидан кейин беш йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, илгари тайинланган пенсияни тўлаш ногиронлик белгиланган кундан бошлаб давом эттирилади. Агар беш йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса, пенсия яна умумий асосларда тайинланади.
56-модда. Тўлиқ давлат таъминотида турган болаларга боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўлаш
Чин етим болаларга тўлиқ давлат таъминотида турган даврида энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида пенсия тўланади.
Ота-онасининг биридан ажралган ва тўлиқ давлат таъминотида турган болаларга энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида пенсия тўланади.
Шу даврдаги тўланиши лозим бўлган пенсия пули боланинг номига жамғарма банкида очилган омонатга ўтказиб қўйилади.
57-модда. Боқувчисини йўқотганлик пенсиялари тўлаш муддати
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўлашни тўхтатишга сабаб бўлувчи ҳолатлар пайдо бўлганида пенсияни тўлаш ана шундай ҳолат пайдо бўлгандан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўхтатилади.
58-модда. Пенсия тўланишига таъсир кўрсатувчи шарт-шароитлар ўзгарганлиги тўғрисида пенсионернинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиш мажбурияти
Меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган пенсионер оиланинг пенсия тўланаётган аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида, улар ўқишни тўхтатганлиги ҳақида, шунингдек тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиши шарт.
Пенсионер (боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган пенсионердан ташқари) ишга кирган тақдирда, бу ҳақда ўзининг истиқомат жойидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимини хабардор қилиши шарт.
(58-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
59-модда. Ўтган давр учун пенсия тўлаш
Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги уч йилдан ошмаган давр учун тўланади.
Пенсияни тайинловчи ёки тўловчи органнинг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.
60-модда. Қариялар ва ногиронлар интернат уйларида яшовчи шахсларга пенсиялар тўлаш
Қариялар ва ногиронлар интернат уйларида (пансионатларида) яшовчи ёлғиз пенсионерларга пенсия билан улар таъминоти учун сарф-харажат ўртасидаги фарқ, лекин тайинланган пенсиянинг камида 10 фоизи, уруш ногиронларига эса камида 20 фоизи тўланади. Руҳий беморлар интернат уйларида яшовчи пенсионерларга пенсия тўланмайди.
61-модда. Стационар даволанишда бўлинган даврда пенсия тўлаш
Пенсионернинг стационар даволанишда бўлган даври учун пенсия тўлиқ тўланади.
62-модда. Озодликдан маҳрум қилинган давр учун пенсия тўлашни тўхтатиб қўйиш
Пенсионер озодликдан маҳрум қилинган тақдирда тайинланган пенсияни тўлаш озодликдан маҳрум қилинган давр учун тўхтатиб қўйилади.
63-модда. Пенсионернинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсияни тўлаш ва дафн этиш учун нафақа тўлаш
Пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар (19, 20-моддалар) доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади. Ота-онаси, эри (хотини), шунингдек пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турган оила аъзолари бу пулни, улар боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиганлар доирасига кирмаганлари тақдирида ҳам олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ойнинг у вафот топгунга қадар ўтган кунлари учун тўланади.
Оиланинг бир неча аъзоси мурожаат этган тақдирда пенсиянинг уларга тегишли суммаси уларнинг ўртасида тенг тақсимланади.
Пенсионер вафот этган тақдирда унинг оиласига ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахсга икки ойлик пенсия миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробаридан оз бўлмаган миқдорда дафн этиш нафақаси тўланади.
(63-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 4-модда)
Кўрсатиб ўтилган пуллар, уларни олиш учун пенсионер вафот этганидан кейин 6 ой ичида мурожаат этилган тақдирда тўланади.
64-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган фуқароларга пенсиялар тўлаш
Чет элга доимий яшаш учун чиқиб кетишдан олдинроқ тайинланган пенсиялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига чиқиб кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги ҳолатга кўра пенсия миқдори ҳисобидан чет элга чиқиб кетиш олдидан 6 ой аввал тўланади.
(64-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
Бу фуқароларнинг чет элда бўлган вақти учун, меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида тайинланган пенсияларгина тўланади.
(64-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 4-модда)
65-модда. Пенсиялардан чегирмалар
Пенсиялардан чегирмалар:
а) суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳал қилув қарорлари ва қарорлар асосида;
б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг қарорига биноан — пенсионерга унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда қилиниши мумкин.
(65-модда биринчи қисмининг «б» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
Пенсиялардан юқорида кўрсатиб ўтилганидан ташқари бошқа ҳеч қандай чегирмалар қилиш мумкин эмас.
Пенсиядан чегирмалар қилиш миқдори пенсионерга тўланиши лозим бўлган пулдан ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.
Ортиқча тўланган пенсия пули бўйича қарздорлик тўлиқ узилгунга қадар пенсия тўлаш тўхтатилган ҳолларда (масалан, меҳнат қобилияти тикланганлиги туфайли) қолган қарз суд тартибида ундирилади.
66-модда. Пенсиялар тўлаш учун ажратиладиган маблағлар
Ушбу Қонунга мувофиқ тайинланган пенсияларни, шунингдек дафн этиш нафақасини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар:
боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади.
(66-модданинг иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонлиҚонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
Пенсионер ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ёшга тўлгунига қадар ушбу Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(66-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
67-модда. Пенсияларни солиқлардан озод қилиш
Ушбу Қонунга мувофиқ тўланадиган пенсияларга солиқ солинмайди.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 3 сентябрь,
938-XII-сон
 

Нет комментариев. Ваш будет первым!