Главная » Законы » ЭЪЛОН

Как часто вы вводите фактор?

Только при травме (44)
Только при сильной травме (35)
Профилактически раз в неделю (44)
Что такое фактор? (79)

ЭЪЛОН

5 сентября 2015

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан

2015-йил 15 июндан 15 июлгача ўтказилган
“Фуқаролик жамияти институтларининг жисмонан соғлом ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашга йўналтирилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш”  мавзусидаги 3-танлов якуни натижаларига кўра  Парламент комиссиясининг 2015 йил 29 августдаги Қарори билан
Тошкент шаҳар ногирон Гемофилия беморлари Жамияти (35-01/32) ғолиб деб топилди !!!
 
Лойиҳа номи ва бажариш муддати: “7 ёшдан 18 ёшгача бўлган 50 нафар ногирон гемофилия беморларини тиббий-психологик, ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий жиҳатдан ҳаётга тайёрлаш, уларга компютердан фойдаланишнинг бошланғич ва ўрта курс маълумотларини бериш, ҳамда шахмат-шашка ўйинларини ўргатиш”  Муддати: 12 ой.
 
Лойиҳанинг асосий вазифалари:
         Гемофилия беморларини тиббий-психологик, ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий жиҳатдан ҳаётга тайёрлаш бўйича машғулотлар лойиҳа раҳбари томонидан хафтасига 6 кун 60 дақиқадан, шунингдек лозим бўлган ҳолатларда қўшимча тарзда беморларнинг ота-оналари учун хам амалга оширилади.  
Машғулот учун ихчам кутубхона лозим бўлиб у қуйидагиларни ўз ичига жамлайди:  
Тарихий, маданий, жуғрофий, бадиий, санъатшуношлик ва маданият, таълим тарбияга оид турли адабиётлар.
Турли кўнгилочар фильмлар, концерт дастурлари, шунингдек компьютер хамда шахмат шашка саводхонлигини олиб боришда фойдаланиш учун проектор.
 
        Компютердан фойдаланишнинг бошланғич ва ўрта курс маълумотларини бериш машғулотида: 
5 дона компьютер барча жиҳозлари билан биргаликда;
Мағулот жараёнида фойдаланиладиган тарқатма материалларни чоп этиш ва кўпайтириш учун лозим бўладиган учтаси бирликда (сканер, принтер, ксерокопия) аппарати;
Машғулотлар информатика маълумотига эга бўлган мураббий томонидан хафтасига 3 марта 60 дақиқадан олиб борилади.  
        Шахмат шашка машғулотларини олиб бориш: 
Машғулот учун 10 дона шахмат хамда 10 дона шашка тўпламлари зарур бўлади.
     Машғулот тегишли мураббий томонидан хафтасига 3 марта 60 дақиқадан олиб борилади.
 

Нет комментариев. Ваш будет первым!